1

Навоийда Ўзбекистон чемпионати бошланди

СПОРТ 26.04.2019, 10:14
Навоийда Ўзбекистон чемпионати бошланди

Навоий кон-металлургия комбинати матбуот марказининг маълум қилишича, Навоий шаҳридаги “Сўғдиёна” жисмоний тарбия ва спорт клуби “Олтин сув” сузиш марказининг “Дельфин” сузиш ҳавзасида спортнинг сузиш тури бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионати бошланди.

Нуфузли республика мусобақаси очилиши маросимида Навоий кон-металлургия комбинати бош директори, Ўзбекистон сузиш федерацияси президенти Қ.Санақулов сўзга чиқиб, спортчи ва мураббийларга омад тилади.

0adae0af-3eca-413a-b58c-fa2da8120831.jpg

Чемпионатда республикамизнинг барча вилоятларидан келган 250 нафардан ортиқ спортчи йигит-қизлар якка тартибдаги ва эстафета дастурларида 200 нафарга яқин медаллар тўпламлари учун куч синашади.

Мамлакат чемпионатида Навоий вилояти шарафини комбинатга қарашли “Сўғдиёна” жисмоний тарбия ва спорт клуби ва Учқудуқ шаҳридаги “Лочин” спорт-соғломлаштириш мажмуаси тарбияланувчилари ва вилоятнинг сара спортчиларидан иборат 40 нафар спортчилар ҳимоя қилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1