1

Тўққиз нафар боксчимиз ярим финалда

СПОРТ 25.04.2019, 11:52
Тўққиз нафар боксчимиз ярим финалда

Хабарингиз бор, шу кунларда Таиланднинг Бангкок шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Эркаклар ва аёллар ўртасида ўтаётган мазкур чемпионатда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари муваффақиятли иштирок этмоқда. Мусобақанинг чорак финал натижаларига кўра, вакилларимиздан Нодир Мирзаҳмедов, Миразизбек Мирзахалилов, Шукуржон Раҳимов, Бобо-Усмон Батуров, Санжар Турсунов, Баҳодир Жалолов, Ёдгорой Мирзаева, Мафтуна Мелиева ҳамда Шаҳноза Юнусова ўз вазн тоифаларида ярим финал босқичига йўл олиб, камида ўзлари учун бронза медални нақд қилган эди.

Бугун Осиё чемпионатининг ярим финал жанглари бўлиб ўтади. Унда боксчиларимиздан Н.Мирзаҳмедов Мирлан Туркбаи Уулу (Қирғизистон), М.Мирзахалилов Педрес Баутиста (Филиппин), С.Турсунов Ҳуссайн Иашаиш (Иордания), Ш.Раҳимов Тсендбаатар Ерденебат (Мўғулистон), Б.Батуров Ашиш (Ҳиндистон), Б.Жалолов Муҳаммад Мулайес (Сурия), Ш.Юнусова Хонг Гу (Хитой), Ё.Мирзаева Ю-Тинг Лин (Хитой Тайпейи), М.Мелиева эса Каур Баат (Ҳиндистон) билан куч синашади.

Эслатиб ўтамиз, 26 апрель куни мусобақанинг сўнгги ҳал қилувчи финал жанглари бўлиб ўтади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1