1

“Мерседес-Бенц” тиркамаси остига 1050 литр дизель ёқилғиси яширилганлиги фош этилди

ЖАМИЯТ 24.04.2019, 19:59
“Мерседес-Бенц” тиркамаси остига 1050 литр дизель ёқилғиси яширилганлиги фош этилди

Божхона ходимлари ёқилғи маҳсулотларини мамлакатимиз ҳудудига ноқонуний олиб киришга бўлган уринишларга ўз вақтида чек қўйишмоқда.

Хусусан, “Олот” чегара божхона пости ходимлари юртимизга кириб келган фуқаро Г.М бошқарувидаги “Мерседес-Бенц” русумли юк автомашинасинибожхона назоратидан ўтказишди.

Натижада автомашина тиркамасининг остки қисмига яширинча олиб ўтиш мақсадида 1050 литр дизель ёқилғиси беркитилганлигифош этилди.

Умумий қиймати5 730 000 сўмни ташкил этувчи ушбу маҳсулотлар қонунбузардан ашёвий далил сифатидаолинди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1