1

Қонунбузарлик қимматга тушди

ЖИНОЯТ 24.04.2019, 19:52
Қонунбузарлик қимматга тушди

Амалдаги тартибларга кўра, жисмоний шахслар 20 турдаги маиший техника буюмлари, офис техникалари ва бошқа жиҳозларни ҳар 6 ойда чегарани биринчи маротаба кесиб ўтаётганда божхона тўловларисиз фақат 1 донадан олиб киришлари белгилаб қўйилган. Аммо, айрим фуқаролар мўмай даромад ортириш мақсадида маиший техника буюмларини юртимизга ноқонуний йўллар билан олиб киришга уринишмоқда.

Фарғона вилояти божхоначилари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда шу каби қонунбузарлик ҳолати фош этилди. “Аввал-Фарғона-Марғилон” йўналишида ҳаракатланган фуқаро И.У.га тегишли “Кобальт” русумли автомашина Марғилон шаҳридаги бозор ҳудудида тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, автомашина салонида юртимизга ноқонуний йўллар билан олиб кирилган, хорижда ишлаб чикарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати қарийб 20 миллион сўмлик 18 донателевизорлар борлиги аниқланди.

Содир этилган ушбу ҳуқуқбузарлик вилоятнинг Сўх тумани маъмурий суди томонидан кўриб чиқилиб, қонунбузарга нисбатан тегишли тартибда жазо тайинланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1