1

Президент Хитойга жўнаб кетди

СИЁСАТ 24.04.2019, 11:57
Президент Хитойга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 24 апрель куни амалий ташриф билан Пекинга жўнаб кетди.

Давлатимиз раҳбари у ерда “Бир макон, бир йўл” иккинчи халқаро форумида иштирок этади. Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин ва Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси Раиси Ли Чжаньшу билан учрашувлар ўтказади. Шунингдек, форумда иштирок этадиган хорижий давлатлар делегациялари ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан ҳам музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1