1

Шимолий Македонияда президент сайловларининг ғолиби аниқланмади

ДУНЁ 24.04.2019, 11:43
Шимолий Македонияда президент сайловларининг ғолиби аниқланмади

Шимолий Македонияда ўтган президент сайловларининг 1-босқичида ғолиб номи аниқланмади, дея хабар қилди РИА Новости нашри.

Шу сабабли сайловларнинг 2-босқичи 5 майда ўтказилиши белгиланди.

Биринчи турда ҳукмрон Социал-демократик партиясидан номзод Стево Пендаровски 42,7 фоиз овоз тўплаган бўлса, унинг рақиби мухолифат вакили Гордана Силяновска-Давкова 42,5 фоиз йиғди. Ҳар иккала номзодлар ҳам Шимолий Македониянинг номланиши борасида ўз талқинларини илгари суришмоқда. Силяновска-Давкова “Шимолий” сўзини атайин ишлатмаслигини ҳамда мамлакатнинг НАТОга аъзо бўлишига қарши эканини таъкидламоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1