Шри-Ланкада яна бир портлаш юз берди

ДУНЁ 24.04.2019, 11:39
Шри-Ланкада яна бир портлаш юз берди

Шри-Ланка пойтахти Коломбода яна бир портлаш юз берди, деб хабар бермоқда Тvzvezda.ru нашри.

Олинган маълумотларга қараганда, махсус кучлар бомбани зарарсизлантиришга уринаётганларида черков олдида портловчи қурилмалар ортилган фургон портлаб кетган. Шунингдек, Шри-Ланка полицияси автобуслар тўхташ жойида портловчи қурилмаларга мўлжалланган 90 та детонаторни топгани хабар қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 21 апрель куни оролда кетма-кет 8 та портлар содир этилган. Воқеа қурбонлари сони эса ҳозирга келиб 300 нафарга етди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1