1

“Фориш” полигони ўқув базасига мингга яқин китоб совға қилинди

ЖАМИЯТ 23.04.2019, 20:50
“Фориш” полигони ўқув базасига мингга яқин китоб совға қилинди

23 апрель — “Бутунжаҳон китоб ва муаллифлик ҳуқуқи куни” муносабати билан “Фориш” полигонида Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги ҳамда Жиззах вилояти ҳарбий маъмурий сектори билан ҳамокрликда “Шахс камолотида китобхонлик маданияти” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Унда вилоят ҳарбий-маъмурий сектор раҳбарияти, округ қўшинлари қўмондонлиги ҳамда Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши вакиллари қатнашди.

Тадбирда ҳарбий хизматчилар ўртасида китобхонлик маданиятини янада шакллантириш, китоб инсоннинг ўз маънавий-маърифий, илмий заминини мустаҳкамловчи, келажагини ёрқин кўрсатиб боришга қодир машъала эканлигини тушинтириш бўйича чиқишлар қилинди.

Учрашув давомида ҳарбий-маъмурий сектор ҳамда бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан “Фориш” тоғ дала полигони кутубхонаси фонди учун мингга яқин жаҳон ва ўзбек классик адабиёти намуналари совға қилинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1