1

Тошкент бренди тақдимоти бўлиб ўтди

ЖАМИЯТ 23.04.2019, 20:39
Тошкент бренди тақдимоти бўлиб ўтди

Шаҳар ҳокимлигида Тошкент брендининг тақдимоти бўлиб ўтди. Унда шаҳар ҳокимлиги аппарати ҳамда бренддан фойдаланиш имконияти мавжуд бўлган компания вакиллари қатнашди.

Тақдимотни ўтказишдан мақсад бренддан фойдаланишни тарғиб қилиш, шаҳарнинг ижобий қиёфаси ва имижини бренд орқали кўрсатишдан иборат.

Тошкент шаҳар Туризмни ривожлантириш департаменти раҳбари Санжар Тожиев пойтахт бренди фақатгина мегаполис учун эмас, балки шаҳар туризм марказлари учун ҳам етакчи аҳамиятга эгалиги, туризмни ривожлантиришдаги ўрнини алоҳида таъкидлади.

Брендни ишлаб чиққан “MA’NO branding” компаниясининг асосчисиЭлинаИбрагимова ҳамда дизайнер Тимур Саъдийлар бренд тасвиридаги рамз ва белгиларга изоҳ беришди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, 2018 йилнинг июлида Тошкент шаҳар жамоатчилик кенгашининг экспертлари Тошкент шаҳар бренди устида иш олиб боришди. Бу жараёнда дизайнерларнинг 310 дан ортиқ иши кўриб чиқилди. Саралаб олинган 6 та лойиҳа орасидан “MA’NO branding” компаниясининг бренд тасвири тасдиқланди. Тошкент шаҳар туризм брендини танлаш жараёнида асосий эътибор брендни тасвирлашда креатив ёндашув, ўзига хослик ҳамда миллий элементларга қаратилди.

Тошкент шаҳрининг Туризм брендида олтин рангда пойтахтнинг очиқ дарвозалари ва “Т” ҳарфи шаклида Тошкентнинг мусаффо осмони тасвирланган. Тошкент шаҳри бренди тасвиридан сайёҳлар учун буюмлар, эсдалик совғалари ишлаб чиқаришда кенг фойдаланиш мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1