Фарғонада аскарлар Ҳарбий қасамёд қабул қилди

ЖАМИЯТ 23.04.2019, 14:22
Фарғонада аскарлар Ҳарбий қасамёд қабул қилди

21 апрель куни Шарқий ҳарбий округи тасарруфидаги ҳарбий қисмларда муддатли ҳарбий хизматни ўташга киришган бир гуруҳ оддий аскарлар она Ватанга содиқ хизмат қилишга тантанали равишда Ҳарбий қасамёд қабул қилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Шу муносабат билан ўтказилган маросимда сўзга чиққан Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Лутфулло Бузруков ва бошқалар миллий армия ҳар томонлама бугунги талабларига мос шаклланганлиги, ҳарбий хизматчилар учун яратилаётган шароитлар, ҳарбийларнинг жанговар тайёргарлиги ва салоҳияти сарҳадлар дахлсизлигини таъминлашга қодир эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Ҳарбий қасамёдга келтирилиб, Ватан ҳимоячиси деган улуғ номга сазовор бўлган аксарлар ўзларига билдирилаётган юксак ишонч ва эътибордан мамнун эканликларини билдирди.

Шунингдек, Тошкент ҳарбий округи ҳамда Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли ҳарбий қисмларда ҳам муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ўғлонларнинг Ҳарбий қасамёд қабул қилишига бағишланган тантанали тадбир ўтказилди.

– Акам билан фахрланаман, – дейди Мардона Отаниёзова. – Армияга тантанали кузатув тадбирида қатнашган эдик. Бугун эса Ҳарбий қасамёд қабул қилганига гувоҳ бўлдик. Дугоналаримнинг кўпчилиги менга ҳавас қилишларини айтишган. Акамнинг ҳеч қачон оиламиз юзини ерга қаратмаслигига ишонаман!

Ҳарбий қасамёд қабул қилган барча аскарларга Президент совғаси — “Темур тузуклари” ва “Ўзбекистон тарихи” китоблари топширилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1