1

25—27 апрель кунлари «Tashkent Law Spring» халқаро юридик форуми ўтказилади

ЖАМИЯТ 23.04.2019, 12:22
25—27 апрель кунлари «Tashkent Law Spring» халқаро юридик форуми ўтказилади

Тошкент шаҳрида жорий йил 25—27 апрель кунлари «Tashkent Law Spring» халқаро юридик форуми ўтказилади.

Халқаро юридик форум Ўзбекистон тарихида илк маротаба ташкил этилмоқда.

Форумда Ўзбекистон ва бир қатор хорижий мамлакатлар адлия вазирлари, суд, прокуратура ва бошқа давлат органлари раҳбарлари, халқаро ташкилотлар, дунёнинг етакчи юридик ва консалтинг фирмалари вакиллари, адвокатлар, юриспруденсия соҳасидаги таниқли олимлар, мутахассислар ва экспертлар қатнашиши кутилмоқда.

Форум қатнашчилари «Сифатли давлат бошқаруви», «Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш», «Фаол инвестицион сиёсат» йўналишлари бўйича мунозара сессиялари, давра суҳбатлари, мастер-класс ва тақдимотларда иштирок этишлари, халқаро даражадаги ва миллий экспертлар лекцияларини тинглашлари, муҳокамаларда қатнашишлари мумкин бўлади.

Форум «Йилнинг энг яхши адвокати», «Йилнинг энг яхши адвокатлик тузилмаси» ва «Йилнинг энг яхши корпоратив ҳуқуқшуноси» номинациялари бўйича тақдирлаш маросими билан якунланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1