1

Катта Лангар Қуръонининг факсимиле нусхаси Ўзбекистон мусулмонлари идорасига топширилди

ЖАМИЯТ 23.04.2019, 12:18
Катта Лангар Қуръонининг факсимиле нусхаси Ўзбекистон мусулмонлари идорасига топширилди

Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси бошқаруви раиси Фирдавс Абдухолиқов Катта Лангар Қуръонининг факсимиле нусхасини Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовга тақдим қилди. Бу ҳақда ЎзЭОАВМА матбуот хизмати хабар берди.

Президент томонидан Ислом дини қадриятларини асраб-авайлашга қаратилган ташаббусларга мос равишда миллий ассоциация раҳбари томонидан масжид-мадрасалардаги қадимий битикларни тадқиқ этиш ва халқимизга етказишда катта ишлар қилинганини муфтий Усмонхон Алимов алоҳида қайд этди.

photo5327993573519502064.jpg

Хусусан, Қуръони каримнинг ушбу нусхаси жуда ҳам табаррук экани, у Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг музей-кутубхонасига жойлаштирилишини билдириб ўтди.

Муфтий жумладан, қадимий қўлёзма асарларини юртимизга олиб келишда диний идора ва уламолар ҳамкорлик қилишга доим тайёр эканини таъкидлади. Миллий ассоциацияси раҳбари айни вақтда хориж мамлакатларида сақланаётган улуғ мутафаккирларимиз битган қадимий қўлёзма асарларининг факсимиле нусхаларини юртимизга олиб келиш саъй-ҳаракатлари олиб борилаётганини айтди.

photo5327993573519502066.jpg

Қадимий Катта Лангар Қуръонининг мазкур факсимиле нусхаси бошланган ишларнинг илк натижасидир. Ислом динининг асосий манбаси ҳисобланган Қуръони каримнинг энг қадимий нусхалари халқимизнинг бебаҳо мероси сифатида қадрланади. Ҳозирда маънавий мерослардан бири бўлган VIII асрга оид Катта Лангар Қуръонининг 13 та саҳифаси Ўзбекистон мусулмонлари идораси музей-кутубхонасида сақланмоқда. Эндиликда унинг ёнида қолган саҳифаларнинг факсимиле нусхаси ҳам ўрин оладиган бўлди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1