1

Юз ёшли онахонга туғилганлик гувоҳномаси берилди

ЖАМИЯТ 22.04.2019, 14:43
Юз ёшли онахонга туғилганлик гувоҳномаси берилди

Самарқанд вилояти Пайариқ тумани адлия бўлимига туманидаги Йўлтепа қишлоғида яшовчи П.Шерқулов мурожаат қилиб, 1919 йилда туғилган онаси Хурим Умированинг гувоҳномаси йўқлиги сабабли унга ушбу ҳужжатни расмийлаштириб беришда ёрдам сўради.

Туман адлия бўлими ташаббуси ва бевосита иштироки билан маъмурий ишлар бўйича Пайариқ тумани судига ариза киритилиб, суднинг 2019 йил 17 апрелдаги сайёр суд мажлиси орқали, 1919 йилда туғилган Хурим Умировага туғилганлик гуоҳномаси бериш мажбурияти туман ФҲДЁ бўлимига юклатилди. Шундан сўнг, онахонга гувоҳнома топширилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1