1

Польшадаги ватандошларимизга Ўзбекистондан самимий саломлар етказилди

ЖАМИЯТ 17.04.2019, 14:00
Польшадаги ватандошларимизга Ўзбекистондан самимий саломлар етказилди

2019 йилнинг 16 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси делегациясининг Польша пойтахти Варшава шаҳрига ташрифи доирасида Польшадаги ватандошларимиз билан учрашув ташкил этилди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси расмий сайтида маълум қилинган.


Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистоннинг Полшадаги элчихонаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбир юртдошларимизга бир олам қувонч бағишлади.

Шерзод Султанов учрашув давомида юртдошларимиз учун “Хорижда Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини тарғиб қилишда ватандошлар ролини ошириш” мавзусида тақдимот ўтказиб, чет давлатларда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ишлаш бўйича давлатимиз томонидан олиб борилаётган сиёсат, унинг асосий мақсадлари ва йўналишлари ҳақида маълумот бериб ўтди. Ўз сўзини якунлар экан, Шерзод Султанов шундай дейди:


“Ўзбекистонимизнинг жаҳон миқёсидаги ўрни янада юксалишида ҳар биримиз имкон даражасида ўз ҳиссамизни қўшишимиз лозимлигини яна бир бор эслатиб, шуни таъкидлаб ўтмоқчиманки, бу борада, айниқса, сиз каби чет давлатлардаги ватандошларимиздан умидимиз катта”.
Учрашув сўнгида миллий таомларимизни соғинган ватандошларимиз учун ўзбекона байрам дастурхони ёзилди. Қўли ширин ошпазлар томонидан ош дамланди. Ўзбекистондан совға сифатида бериб юборилган мевалару ширинликлар дастурхон кўрки бўлди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1