90-йиллар юлдузи 55 ёшли Азиза турмушга чиқмоқда, деб хабар берди Стархит нашри.
Унинг жуфти бундан ўттиз йил аввал Юрмалада таниган яқин дўсти бўлади. У композитор Олег Бескровнийдир.
“Олег билан бундан ўттиз йил аввал танишганмиз. Бир вақтлар у менга қўшиқ ва юрагини таклиф қилганди. Мен анчагача рад этиб келдим”, дейди Азиза.