Ташкент +4° Tue 04:22
Долзарб мавзулар Фото

Тошкент вилоятида сайёҳлик салоҳияти ошмоқда(фоторепортаж)

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 15.04.2019, 19:06

БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (UNWTO) маълумотларига кўра, туризм соҳасида Франция, Хитой, АҚШ, Малайзия, Испания сингари мамлакатлар энг юқори салоҳиятга эга. Мутахассисларнинг билдиришича, сайёҳлик учун сарфланган маблағ ўн баробордан кўпроқ фойда беради. Ўзбекистон ҳам шундай салоҳиятга эга мамлакат. Шу боисдан Президентимиз ташаббуси билан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва халқаро молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларнинг амалга оширилиши, инвестицияларнинг ўз вақтида ўзлаштирилишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Абдулазиз Аккулов инвесторларни қийнаётган муаммоларга ечим топиш ва бу борада мавжуд муаммоларни самарали ҳал қилишга қаратилган тадбирларни амалга оширмоқда.

Республика Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитасининг маълум қилишича, Ўзбекистон 2019 йилда саёҳат қилиш учун энг муносиб 30 та давлатдан бири сифатида тавсия этилган. Бугунги кунда сайёҳлар учун халқаро стандартлар даражасида юқори хизмат кўрсатиш тизимини ривожлантириш мақсадида Тошкент вилоятида янги меҳмонхоналар қад ростламоқда.

Аввал хабар берганимиздек, Республика Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси томонидан журналистлар учун ташкил этилган инфо-тур иштирокичлари Тошкент вилоятида қад ростлаётган “Simma hotel” маъсулияти чекланган жамиятида бўлишди.

-Мажмуа ишга тушиши билан 50 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади. Вилоятга келаётган туристлар оқими кўпайиб бораётганлиги сабабли янги меҳмонхона уларга халқаро меъёрлар асосида хизмат кўрсатишни йўлга қўяди. Айни пайтда фаолиятимизни яна кенгайтириш, хизматлар турини кўпайтиришни мўлжалламоқдамиз. Бу қўшимча иш ўринлари яратиш имконини беради, дейди меҳмонхона раҳбари Жаҳонгир Раҳмонов.

Тадбир доирасида иштирокчилар Тошкент вилоятида туризмни ривожлантириш йўлида амалга оширилаётган ишлар, хусусан Паркент тумани Хисорак қишлоғи “Физика-Қуёш” илмий ишлаб чиқариш институти, Паркент тумани “Сумча" дам олиш маскани, Бўстонлиқ тумани “Оқтош” МФЙдаги “Турон ресорс” МЧЖ, “Радикс” МЧЖ томонидан янги қурилаётган соғломлаштириш маскани каби ўнга яқин мажмуалар фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Нигора ХОДЖАЕВА тайёрлади

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии