Ташкент +4° Tue 03:22
Долзарб мавзулар Фото

​Кийимлар орасига яширилган кумуш тақинчоқлар фош этилди

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 15.04.2019, 16:56

Хоразм вилояти божхона бошқармаси “Шовот” чегара божхона пости ходимлари томонидан заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб ўтиш билан боғлиқ ҳолатларга ўз вақтида чек қўйилмоқда.

Хусусан, қўшни давлатдан кириб келган фуқаро А.С заргарлик буюмларини яширинча олиб ўтишнинг янги усулини ўйлаб топди.

Ушбу шахс шахс устма-уст кийиб олган кийимлари орасига целофан пакетга ўраб тикиб қўйилган, божхона назоратидан яширилган ҳамда декларацияланмаган умумий оғирлиги 263,47 грамм бўлган кумуш металлдан ясалган заргарлик буюмларини юртимизга ноқонуний олиб кирмоқчи бўлгалиги фош қилинди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии