Ташкент +4° Tue 03:22
Долзарб мавзулар Фото

Бир ярим центнерлик аёл тўйининг ўн йиллиги учун икки баробар озди

Бўлимлар: ДУНЁ
Теглар:
Добавлено: 14.04.2019, 15:44

145 килограммли авсралиялик аёл турмуш қурганининг ўн йиллик муносабати билан икки баробарга озди, дея хабар бермоқда Daily Mail нашри.

Белинда Броди (Belinda Brodie) Австралиянинг Перт шаҳрида турмуш ўртоғи билан умргузаронлик қилиб келар эди. Аммо 2007 йили тўнғич фарзанди дунёга келгач, Белиндада гормонал ўзгаришлар рўй бериб, аста-секин вазн ола бошлайди.

Ортиқча вазн, кутилганидек, аёлга ноқулайликлар туғдира бошлайди. Алалоқибат, аёл ўзини бошқаролмай ҳам қолади, негаки унинг вазни нақ 145 килограммга етганди. Шундан сўнг аёл тиришқоқлик билан жисмоний машқларни кучайтиради. Аввалбошда бир неча килограммга вазни камайгач, орадан ўн йил ўтиб Белинда 76 килограммга озади. Ҳозирда у вазнини яна ҳам камайтириш илинжида.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии