1

Халқаро ХV- фестивали “Имом Абу ИсоМуҳаммад Термизий” фильми билан очилади

МАДАНИЯТ 06.04.2019, 09:55
Халқаро ХV- фестивали “Имом Абу ИсоМуҳаммад Термизий” фильми билан очилади

Жорий йилнинг 21-25 апрель кунлари Татаристон республикасида Қозон мусулмонлар халқаро ХV-кинофестивали бўлиб ўтади.“Имом Абу ИсоМуҳаммад Термизий” номли бадиий фильм режиссёри Абдуҳалил Мигнаров бошчилигидаги ижодий гуруҳни фестивалнинг ижрочи директори Миляуша Айтуганова кинофестивалга таклиф қилди ва сафар харажатларини ушбу кинофестиваль томонидан қопланишини маълум қилди.


Эслатиб ўтамиз, мазкур кинофестиваль 2005 йилдан буён “Маданият мулоқотидан- мулоқот маданияти сари” шиори остида ўтказилиб келинади. Фестиваль бағрикенглик, тинчликсеварлик, матонат ва инсонпарварлик ғояларини фильмларда тараннум этиши билан мусулмон оламидаги киноижодкорлар ўртасида машҳурдир.

Ушбу фильмнинг Тошкетдаги премъераси эса 20 апрелга мўлжалланган. Фильм ижодкорлари ўз ижод маҳсулларини ўзбек киномухлисларига Рамазон туҳфаси сифатида тақдим этишни мақсад қилишган.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1