1

Чжоу Янг Минг: ўзбек бахшичилигидан хитойликлар баҳраманд бўлишади

МАДАНИЯТ 05.04.2019, 16:56
Чжоу Янг Минг: ўзбек бахшичилигидан хитойликлар баҳраманд бўлишади

- Мен Ўзбекистонда биринчи марта бўлиб турибман. Ўзбек халқининг бой маданияти ҳақида, очиғи, жуда кам маълумотга эга эдим. Бу фестивал менга халқингизнинг маданий мероси билан яқиндан танишиш имконини берди. Аслида Хитойда ҳам халқ оғзаки ижоди бир неча минг йиллик тарихга эга. Азалдан халқимизда турли эртак, афсона, ибратли воқеаларни таъсирли қилиб айтиб берувчилар бўлган. Бу қайсидир маънода сизнинг бахшичилик санъатингизга ҳам ўхшаб кетади. Мен, албатта, бу ҳақда батафсил ёзаман ва хитойлик мухлисларимизни Ўзбекистоннинг бахшичилик санъати ҳақидаги билимларини бойитишга ўз ҳиссамни қўшаман.

Рустам Жабборов ёзиб олди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1