1

Ҳамюртимиз Шаҳобиддин Зоиров дебют жангини ўтказади

СПОРТ 05.04.2019, 13:13
Ҳамюртимиз Шаҳобиддин Зоиров дебют жангини ўтказади

Юртдошимизнинг мазкур баҳси БААда ташкил қилинади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Зоиров “МТК” промоутерлик компанияси билан шартнома имзолаган. Унинг дебют жангдаги рақиби индонезиялик Энтони Хольт бўлади. Маълумот учун, Хольт шу пайтгача 10 та жанг ўтказган ва уларнинг 5 тасида ғалаба қозонган. Шунингдек, унинг ҳисобида 4 мағлубият ва 1 дуранг ҳам бор.
Бўлажак баҳсда юртдошимиз рингга қуйидаги либосда чиқиб келади.

Кеча жангдан аввал матбуот анжумани ва вазн ўлчаш маросими ҳам бўлиб ўтди. Унда ҳамюртимиз 54,88 кг, унинг рақиби эса 54,38 кг вазнда, дея қайд этилган. Бугунги жангда юртдошимизга омад тилаймиз.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1