1

Ўзбекистонда суратга олинган ҳинд фильмининг тақдимот маросими бўлиб ўтди

МАДАНИЯТ 01.04.2019, 12:39
Ўзбекистонда суратга олинган ҳинд фильмининг тақдимот маросими бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 31 мартида Алишер Навоий номли киносаройда "Шоду хуррамлик" бадиий фильмининг тақдимот маросими бўлиб ўтди, деб хабар берди “Ўзбеккино” Миллий агентлиги.

Тақдимотда икки мамлакат кино ижодкорлари, Ҳиндистон ва Бангладешнинг мамлакатимиздаги элчихоналари вакиллари ҳам иштирок этди. Фильм "Ўзбеккино" Миллий агентлиги ва Ҳиндистоннинг "Dev entertaiment ventures" компанияси билан ҳамкорликда суратга олинган. Сценарийни ўзбек тилига Шоира Ғиёсова мувофиқлаштирган. Ҳиндистонлик режиссёр Аникет Чаттопадҳай эса ғояни экранлаштирди. Бош ролларни Дев Адхикари Дипак Гуру, Караж Мукержи, Пужа Банержи, Коушани Мукержи каби актёр ва актрисалар ижро этган.

Комедия жанрида суратга олинган фильмда ўзбекистонлик актёрлардан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, марҳум ижодкор Обид Асомов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Муқаддас Холиқова ва Дилноза Кубаевалар суратга тушган.Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Унда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли сўз устаси Обид Асомов сўнгги бор рол ижро этган. Шу муносабат билан тақдимотга актёрнинг оила аъзолари ҳам ташриф буюрди, унинг ёрқин ижоди ва фаолияти ёдга олинди.

Картинада мамлакатимизнинг гўзал ва мафтункор шаҳарлари, муқаддас қадамжолари акс этган, 2019 йилнинг 1 апрелидан бошлаб уни юртимиз кинотеатрларида томоша қилиш мумкин бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1