1

Ўзбекистонда “Япон киноси кунлари” ўтказилади

МАДАНИЯТ 28.03.2019, 11:50
Ўзбекистонда “Япон киноси кунлари” ўтказилади

Бугунги кунда Ўзбекистон ва бошқа давлатлар ўртасида кўплаб соҳалар қатори анъанавий маданий ҳамкорлик ҳамфаол ривожланиб бормоқда, деб хабар берди “Ўзбеккино” миллий агентлиги.

Ўзбекистондаўтказиб келинаётган кўплаб хориж давлатлари киноси кунлари бунинг ёрқин тасдиғи.Бу каби тадбирларнинг давоми сифатида“Ўзбеккино” Миллий агентлиги томониданЯпониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда29-31 март кунлариЁшлар ижод саройида Япония кино кунлари ўтказилади. 29 март куни соат 18:00 даЁшлар ижод саройининг катта залида тадбирнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.

Кино кунларини режиссёр Хироши Сугаваранинг “Фотоконкурс Косиэн: Лето в полсекунды” номли бадиий фильми очиб беради.

Сеанслар жадвали:

29 март18:00 Очилиш маросими

“Фотоконкурс Косиэн: Лето в полсекунды” бадиий фильм

30 март12:30 “Поппин-Кью” анимацион фильм100 дақиқа.

15:00 “Девочки-Каллиграфы” 120 дақиқа.

17:30 “Тебе от меня” 128 дақиқа.

31 март12:30 “Ловцы забытых голосов” анимацион фильм 116 дақиқа.

15:00 “Фотоконкурс Косиэн: Лето в полсекунды” 117 дақиқа.

17:30 “Электричка Ханкю: Чудо за пятнадцать минут” 119 дақ.

Фильмлар япон тилида бўлиб, рус тилидаги субтитрларда намойиш этилади.

Кириш барча хоҳловчилар учун текин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1