1

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида маданият соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган тадбир ўтказилди

МАДАНИЯТ 27.03.2019, 18:06
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида маданият соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган тадбир ўтказилди

Жорий йилнинг 26 март куни Алишер Навоий номидаги киносаройда Ўзбекистон республикаси ва Ҳиндистон ўртасида маданият соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган тадбир ўтказилди, деб хабар берди “Ўзбеккино” Миллий агентлиги расмий сайти.

Тадбир давомида ҳинд кинолари намойиши ҳам бўлиб ўтди. Тадбирда“Ўзбеккино” Миллий агентлиги бош директори Фурқат Зокиров, Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухторэлчиси Винот Кумар, Ўзбекистоннинг Ҳиндистон миллий маданий маркази раиси Шекхар Чандер, Шанхай Ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси маркази директори Раҳматилла Назаров ва бошқалар иштирок этдилар.

Ҳинд бадиий фильмлари намойиши барча киноижодкорлар ва кино мухлисларини мамнун этди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1