1

Бугун пойтахтимиздаги I халқаро Тошкент ярим марафони бўлиб ўтди

СПОРТ 24.03.2019, 16:19
Бугун пойтахтимиздаги I халқаро Тошкент ярим марафони бўлиб ўтди

Тонгги соат 7.00дан бошлаб иштирокчилар пойтахтимиздаги Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси олдида тўпланишди. Соат 8.15да эса қатнашчилар старт зонасига йиғилди. Тошкент I халқаро ярим марафонининг тантанали очилиш маросими соат 8.40да бўлиб ўтди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Шундан сўнг соат 9.00да 21 километр масофага югуришга старт берилди. 5 километр масофага югуриш қатнашчилари эса соат 9.10да ўз иштирокини бошлашди. Ҳар икки масофада ҳам иштирокчилар Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси олдидан старт олди ва марра чизиғи ҳам айнан шу манзил этиб белгиланган.


Бошқа иштирокчилар билан бирга Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдулҳакимов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, вазирнинг биринчи ўринбосари Ойбек Қосимов ва бошқа вазирликларнинг раҳбарлари ҳам югуришди.

Иштирокчилар Афросиёб, Нукус, Абдулла Қодирий, Мустақиллик шоҳ кўчалари бўйлаб метронинг Буюк ипак йўли бекатига, кейин Мирзо Улуғбек, Тараққиёт кўчалари орқали Амир Темур майдони, Ўзбекистон кўчаси, Мустақиллик майдони, Абдулла Қодирий ва Абай кўчалари бўйлаб югуриб ўтишди.




Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1