1

Қизларимиз Европа Чемпионлар лигаси вакилига қарши муносиб туриб бера олишди

СПОРТ 23.03.2019, 17:56
Қизларимиз Европа Чемпионлар лигаси вакилига қарши муносиб туриб бера олишди

Жиззахда аёллар ўртасида юқори савияда ташкил этилган халқаро турнирда олимпиячиларимиз клуб сифатида Европа Чемпионлар лигаси вакилини, таркиб бўйича эса Жаҳон чемпионати иштирокчиларига муносиб қаршилик кўрсата олишди.

Вилоят марказий стадионида ўзига хос турнир ўтказилди. Жиззахликларнинг таклифига Ўзбекистон Олимпия, Қирғизистон ёшлар (U-19), Олмалиқнинг АГМК ҳамда Қозоғистоннинг “БИИК” жамоалари лаббай дея жавоб беришди. Вилоят ҳокимининг кўрсатмаси билан турнирни юқори савияда ташкил этиш гуруҳи тузилди, вазифалар белгилаб берилди. Энг қизиғи, ҳокимнинг ўзи нафақат мусобақанинг очилиш ва ёпилиш маросимларида, балки деярли барча ўйинларида ҳам иштирок этди, кузатди.

Беш кунлик тақвим остида ўтказилган турнирда олдиндан кутилганидек, Ўзбекистон Олимпия термаси ҳамда Қозоғистон клуби сўнгги куни бир-бирига рўбарў келди. Унгача ҳар иккала жамоа ҳам рақибларини мағлубиятга учратиб бўлган, юз фоизли натижа қайд этишганди. Сўнгги ўйин олдидан фақат биринчи ва иккинчи ўриндан ташқари барча ўринлар эгаси маълум бўлиб улгурди. Ҳал қилувчи учрашувда омади кулган жамоа турнир ғолиби бўлиши лозим эди. Бу борада имконият меҳмонларда бўлиб, қўшни республика вакилларини дуранг натижа ҳам қаноатлантирарди. Сабаби, тўплар нисбати бўйича устунлик қозоғистонликларда эди.

– Ўзбекистонда аёллар футболига бу даражада эътибор берилишини, тўғриси, кутмагандим. Турнирнинг ташкилий масалаларига гап йўқ, мени ҳайратга солгани эса нафақат терма жамоангизнинг, балки клубларингизнинг ҳам майдондаги хатти-ҳаракатлари бўлди. Яширмайман, таркибимиз анча сараланган, дунёнинг энг кучли футболчи аёлларини жалб этганмиз. Жиззахдаги мусобақада шунчаки қатнашиб, дам олиб қайтамиз деб ўйлагандик. Хато қилибмиз, айниқса Олимпия терма жамоангизнинг ўйинидан, футболчиларингизнинг индивидуал маҳоратидан ҳайратим ошди. Ўйинларни вақтининг тиғизлигига қармай, вилоят ҳокимининг шахсан ўзи келиб томоша қиляптими, демак Ўзбекистонда футбол, айниқса, аёллар футболи ривожи тўғри йўлдан кетяпти. Ўзбекистоннинг клублар ва терма жамоалари билан ҳар қачон, ҳар жойда куч синашишга тайёрман, - дейди “БИИК” жамоасининг болгариялик бош мураббийи Калоян Петков.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1