Наврўз садолари V Халқаро фестивали ташкил этилади

МАДАНИЯТ 22.03.2019, 19:50
Наврўз садолари V Халқаро фестивали ташкил этилади

Шу йил 23-25 март кунлари Ўзбекистон давлат консерваториясида Наврўз садолари миллий чолғулар кўп овозли ансамбль ва оркестрлари V Халқаро фестивали бўлиб ўтади. Фестиваль ўзбек мусиқа маданиятини юксак даражага кўтариш, иқтидорли ёшларни кашф этиш ва улар ижодини тарғиб этиш мақсадида ташкил этилмоқда. Бу ҳақда ЎзА расмий сатида хабар берилди.

Фестиваль Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижроси таъминлаш мақсадида ўтказилади.

Фестиваль икки гуруҳ 3 ёшдан 7 ёшгача мактабгача таълим муассасаларининг тарбияланувчилар ва 7 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар, санъат мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказилади.

Унда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидаги мактаб ва мактабгача таълим муассасаларининг энг иқтидорли ёш ижодкорлари иштирок этади.

Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон Республикаларидан иқтидорли ёшлар ҳам таклиф этилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1