1

Махсус Олимпиадада ҳамюртларимиз муваффақиятли иштирок этишмоқда

СПОРТ 20.03.2019, 19:53
Махсус Олимпиадада ҳамюртларимиз муваффақиятли иштирок этишмоқда

Шу кунларда БААнинг Абу-Даби шаҳрида ақлий ривожланиши суст бўлган инсонлар ўртасида Бутунжаҳон махсус ёзги Олимпия ўйинлари бўлиб ўтмоқда.

Мазкур турнирда Ўзбекистон делегация ҳам муваффақиятли иштирок этаяпти. Кечаги беллашувларда терма жамоамизнинг қуйидаги спортчилари шоҳсупага кўтарилди:

Дмитрий Нестеренко (сузиш) – олтин,

Дмитрий Коршунов (енгил атлетика) – олтин,

Мария Логинова (бадминтон) – кумуш,

Валерий Новичков (енгил атлетика) – бронза.

Таъкидлаш жоиз, вакилларимиз Бутунжаҳон махсус ёзги Олимпия ўйинларида айни пайтгача 9та олтин, 6та кумуш ва 12та бронза медалларини жамғарган. Жами 23 нафар атлетдан иборат Ўзбекистон делегацияси спорт гимнастикаси, бадиий гимнастика, дзюдо, сузиш, бадминтон, стол тенниси, енгил атлетика каби спорт турларида ўз омадини синаб кўрмоқда. Мусобақалар эртага якунланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1