1

“Бинокор” ва “Тошкент” ғалаба қозонди

СПОРТ 18.03.2019, 11:12
“Бинокор” ва “Тошкент” ғалаба қозонди

Хоккей бўйича Ўзбекистон чемпионати доирасидан ўрин олган беллашувлар бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбеикстон миллий олимпия қўмитаси расмий сайтида хабар қилинмоқда.

Ушбу баҳсларда қайд этилган натижалар турнир жадвалидаги интригани мақсимал даражада қиздириб бермқоқда. Бу турда “Бинокор” пешқадам “Ҳумо”ни 6:3 ҳисобида, “Тошкент” эса “Семурғ”ни 3:2 ҳисобида доғда қолдирди.

Таъкидлаш жоиз, пойтайхтимизга фахрий меҳмон сифатида ташриф буюрган Чехия терма жамоаси бош мураббийи Милош Ржига мазкур турда шайбани рамзий ўйинга киритиб бериш жараёнида иштирок этди.
Турнир жадвалида “Ҳумо”, “Бинокор”, “Тошкент” ва “Семурғ” жамоалари айни шу кетма-кетликда жой олишган. Эътиборлиси, эндиликда ҳар бир клуб ўртасидаги фарқ атиги 1 очкони ташкил қилмоқда.

Кейинги тур учрашувларида “Ҳумо” – “Семурғ”, “Бинокор” – “Тошкент” жамоалари куч синашади.

Хоккей. Ўзбекистон чемпионати, 12-тур
«Ҳумо» (Тошкент) – «Бинокор» (Тошкент) – 3:6 (1:1, 0:3, 2:2)
«Тошкент» (Тошкент) – «Семурғ» (Тошкент) – 3:2 (:0, 0:1, 2:1)

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1