1

«Элпарвар» тарихий фильмининг премьера куни маълум бўлди

МАДАНИЯТ 15.03.2019, 14:12
«Элпарвар» тарихий фильмининг премьера куни маълум бўлди

«Ўзбеккино» МА буюртмасига биноан продюсер Зафар Йўлдошев ҳамда режиссёр Абдувоҳид Ғаниев томонидан суратга олинаётган «Элпарвар» тарихий фильмининг премьера куни маълум бўлди.

Фильмнинг суратга олиш ишлари Бухоро ва Хива шаҳарлари ҳамда Тошкент вилоятида бўлиб ўтган.

Бош ролларни ёш актёр Абдуғофур Исаханов ҳамда актриса Феруза Юсуповалар ижро этишган.

Бундан ташқари Ўзбекистон халқ артисти Муҳаммад Рафиков, Шафоат Раҳматуллаева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фотиҳ Жалолов, Тоҳир Саидов, Сейдулла Молдаханов, Лола Элтоева, Фарҳод Абдуллаев, актёрлар Алишер Узоқов, Жамшид Сагатов, Турғун Бекназаров, Анжелика Эсимбетова, Азим Йўлдошев сингари актёр ва актрисалар фильмда турли ролларни ижро этишган.

Оператор Рустам Муродов, иккинчи режиссёр Дилбар Юсупова, монтаж режиссёри Хуршид Алихўжаев, монтаж режиссёри ёрдамчиси Тоҳир Набиев, графика устаси Лазизхон Ғаниев, картина директорлари Ҳотам Ҳамроев, Қудрат Шобилолов, овоз режиссёри Константин Филанов, либослар бўйича рассом Нина Добрина, бастакор Артём Ким бошчилигидаги «Омнибус» ансамбли ва бошқалар.

Фильм премьераси 19 март куни Алишер Навоий номли кино саройида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

«Элпарвар» фильмни 20 мартдан юртимизнинг барча кинотеатрларида томоша қилишингиз мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1