1

Сифати кафолатланмаган озиқ-овқат маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

ЖИНОЯТ 13.03.2019, 20:57
Сифати кафолатланмаган озиқ-овқат маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида юртимиз ҳудудига божхона расмийлаштирувидан четлаб, яширин йўллар билан олиб кирилган товар моддий бойликларининг ноқонуний муомаласига чек қўйилди.

Жумладан, Тўрткўл туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаролар Г.Р. ва Х.М.лар қиймати 50 миллион сўмга тенг бўлган 7 хил турдаги оғирлиги 771,2 килограмм бўлган денгиз маҳсулотларидан тайёрланган озиқ-овқат маҳсулотлари ва 75,9 литр салқин ичимликларни мамлакатимиз ҳудудида қайта сотиш мақсадида олиб келаётганда қўлга олинди.

Шунингдек, фуқаро У.Ф. қиймати 4 миллион сўмдан ортиқ 151,5 литр салқин ичимликларни, фуқаро А.Ш. эса қиймати 50 миллион сўмдан кўп бўлган оғирлиги 563,5 килограммга тенг денгиз маҳсулотларидан тайёрланган озиқ-овқат маҳсулотларини мамлакатимиз ҳудудига яширин тарзда олиб кираётганда фош этилди.

Фуқаролар Д.М., Б.О., У.Ж. ва А.Х.лар эса қиймати 8 миллион сўмдан зиёд бўлган жами 30 литрга тенг алкоголь маҳсулотларини, 63,84 килограмм хурмо ва 67,5 литр минераль сувларини давлатимиз ҳудудига ноқонуний олиб кириб, олдиндан тил бириктирга шахсларга топшираётган вақтида тўхтатиб қолинди.

Олиб борилган чора-тадбирлар натижасида жами 112 миллион сўмлик товар-моддий бойликлари ашёвий далил тариқасида олиб қўйилди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1