1

Исроил Мадримовнинг рақиби аниқ бўлди

СПОРТ 06.03.2019, 17:23
Исроил Мадримовнинг рақиби аниқ бўлди

Исроил Мадримов 9 март куни АҚШда ўзининг профессионал боксдаги иккинчи жангини ўтказади. Бир неча соат аввал вакилимизнинг рақиби ҳам аниқланди, деб хабар берди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Унга кўра Мадримов венесуэлалик Фрэнк Рохасга қарши рингга чиқадиган бўлди. Маълумот учун, Фрэнк шу пайтгача профессионал боксда 26 марта рингга кўтарилиб 24 бор зафар қучган. Ғалабаларининг 23 тасида рақибини нокаутга учратган ва 2 бор мағлуб бўлган.

Исроил Мадримов айни дамда «WBA» йўналиши бўйича жаҳон рейтингининг тўққизинчи поғонасида турибди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1