1

ОЧЛ. "Локомотив" ўз майдонида "Ал-Ваҳда"ни мағлубиятга учратди

СПОРТ 05.03.2019, 09:26
ОЧЛ. "Локомотив" ўз майдонида "Ал-Ваҳда"ни мағлубиятга учратди

Тошкентнинг "Локомотив" клуби Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидан ўрин олган 1-тур учрашувида БААнинг "Ал-Ваҳда" клубига қарши майдонга тушди.

Ўйин 2:0 ҳисобида "темирйўлчилар" ғалабаси билан якунига етди. Учрашувнинг 4-дақиқасида Темурхўжа Абдухолиқов боши билан зарба бериб ҳисобни очганди. 90+3 дақиқада эса "Локомотив" сардори Ислом Тўхтахўжаев жаримадан унумли фойдаланиб, ҳисобни 2:0га етказди. Шу тариқа Андрей Фёдоров шогирдлари ОЧЛнинг дастлабки турини ғалаба билан бошлади.

ОЧЛ."В" гуруҳи

"Локомотив" - "Ал-Ваҳда" 2:0

4 март 2019 йил. Тошкент. "Локомотив" стадиони

Бош ҳакам: Ко Хюнг Жин (Ж.Корея)

Голлар: Темурхўжа Абдухолиқов (4), Ислом Тўхтахўжаев (90+3)

"Локомотив": Жавоҳир Илёсов, Анзур Исмоилов, Жамшид Искандеров (Алишер Шоғуломов, 68), Сардор Мирзаев, Темурхўжа Абдухолиқов, Ҳусниддин Ғофуров (Арслонмурод Амонов, 79), Ислом Тўхтахўжаев, Йован Жокич, Давронбек Ҳошимов, Олег Зотеев, Диёржон Туропов.

"Ал Ваҳда": Муҳаммад Ал Шамси, Муҳаммад Баргаш, Ҳамдан Ал Камоли, Аҳмад Рашид, Ҳуссайин Аббос (Ҳалил, 35), Муҳаммад Абдулбосит (Тариқ Ал Ходаим, 62), Рим Чанг Ву, Султон Ал Гафри, Мансур Ал Харби (Муҳаммад Рашид, 75), Леонардо, Себастьян Тальябуэ.

Огоҳлантиришлар: Даврон Ҳошимов 8, Муҳаммад Абдулбосит 14 .

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1