МОҚ Бош котиби Жасур Матчанов Елена Исинбаевани қабул қилди

СПОРТ 04.03.2019, 16:03
МОҚ Бош котиби Жасур Матчанов Елена Исинбаевани қабул қилди

Бугун, 4 март куни Миллий Олимпия қўмитасида Елена Исинбаева иштирокида матбуот-анжумани ўтказилганидан сўнг МОҚ Бош котиби Жасур Матчанов россиялик спортчини қабул қилди.

Ўзаро суҳбат чоғида меҳмон келажакда ҳамкорликда ишлашга тайёр экани ва юртимизда енгил атлетиканинг ривожлантириш борасида ўзининг қимматли маслаҳатларини берди.

"Тўғриси, кутганимдан ҳам яхши таассуротдаман. Мамлакат президентининг шахсан ўзи оммавий спортни ривожлантиришга катта эътибор қаратаётгани бу келажак учун катта ютуқ. Ривожланиш шу зайилда бўлса, аминманки, ўзбекистонлик спортчилар яқин йиллар ичида жаҳонда ғолибликка асосий даъвогарлар қаторида бўлади", – дейди Елена Исинбаева.

Шунингдек, МОҚ бош котиби Жасур Матчанов суҳбат давомида Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида меҳмонга гапириб берди.

Суҳбат якунига етгач, фахрий меҳмон МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказига ҳам ташриф буюриб, у ердаги шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1