1

Долларнинг расмий курси тушди

ИҚТИСОДИЁТ 04.03.2019, 14:53
Долларнинг расмий курси тушди

Марказий банк жорий йилнинг 5 мартидан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Ўтган ҳафтадаги қиймат билан солиштирганда, долларнинг расмий курси 10.23 сўмга тушиб, 8392.96 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 16.09 сўмга қимматлаб, 9546.15 сўмни ташкил этди.

Бир Россия рубли эса 1 сўм 29 тийинга қимматлашиб, 127 сўм 32 тийинга етди.

Маълумот учун, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1