1

Елена Исинбаева енгил атлетикани ривожлантириш бўйича маслаҳатлар берди

СПОРТ 03.03.2019, 20:43
Елена Исинбаева енгил атлетикани ривожлантириш бўйича маслаҳатлар берди

Россиялик машҳур гимнастикачи Елена Исинбаева Ўзбекистонда амалга оширилаётган спорт ислоҳотларини юқори баҳолади, деб хабар қилмоқда Олимпия қўмитаси.

Исинбаева Ўзбекистон енгил атлетика федерациясида “Нафосат-2019” аёллар спартакиадасига шарафли меҳмон сифатида ташриф буюрган. Таниқли спортчи ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

“Қўрқмасдан айта оламанки, мамлакатингиз раҳбарияти спортни ривожлантириш учун истиқболли ғоялар билан ишламоқда. Юртингизда уч ҳафтадан сўнг халқаро марафон бўлиб ўтади. Бу жуда катта воқелик. Унда кўплаб давлатлардан иштирокчилар ва мутасаддилар ташриф буюриб, мусобақа борасида ўз фикрларини билдиришади. Ўйлайманки, бу Ўзбекистонда спорт ва енгил атлетиканинг ривожи учун яхши импульс бўлади. Энг асосийси, 2030 йили бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларига мезбонлик қилиш учун курашда сизларга омад тилаб қоламан. Аминманки, шундай ривожланишда ниятингизга ета оласиз», – дейди Исинбаева.

Шунингдек Исинбаева 2002-2003 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасидаги Марказий Осиё халқаро мусобақасида ғолиб ва совриндор бўлган ёш атлетларни тақдирлаш маросимида ҳам иштирок этди.

Россилик спортчи Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университети мутасаддилари билан енгил атлетиканинг ривожи борасида ўтказилган суҳбатда ҳам иштирок этиб, қимматли маслаҳатлар берди.

Йиғилиш якунида фахрий меҳмонга қимматбаҳо совғалар топширилди.

 Елена Исинбаева в Узбекистане

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1