1

Миллий олимпия қўмитаси раҳбари Осиё Олимпия кенгаши Бош ассамблеясида иштирок этади

СПОРТ 01.03.2019, 17:31
Миллий олимпия қўмитаси раҳбари Осиё Олимпия кенгаши Бош ассамблеясида иштирок этади

Жорий йил 2-3 март кунлари Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида Осиё Олимпия кенгаши ўзининг навбатдаги 38-Бош ассамблеясини ўтказади. Нуфузли тадбирда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов ҳам иштирок этади. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар қилади.

Икки кун давом этадиган Бош ассамблея кун тартибидан турли масалалар ўрин олган. Унда Жакартада бўлиб ўтган 2018 йилги ёзги Осиё ўйинларининг ташкилий қўмитаси томонидан тайёрланган якуний ҳисобот ҳам тақдим этилади. Бундан ташқари, Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари, Пекин-2022 қишки олимпиадасининг тақдимоти ҳам намойиш этилади. “Олимпия бирдамлиги” лойиҳаси бўйича янгиликлар маълум қилинади.

Шунингдек, Бош ассамблея йиғилишида 2019-2022 йиллар учун Осиё Олимпия кенгаши раҳбарияти, ижроия қўмитаси ва доимий комиссияларининг янги таркиби ҳам сайланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1