1

“Беном” ва Зоҳид триоси тузиладими?

ШОУ-БИЗНЕС 27.02.2019, 15:03
“Беном” ва Зоҳид триоси тузиладими?

Узбек эстрадасида ўзининг алоҳида йўналишига эга бўлган “ Беном” гуруҳи ижоднинг айни қизиган палласига киришган. Гуруҳ йигитлари март ойида юртимиз бўйлаб ва чет эл гастрол сафарларини режалаштирган. Жумладан 5 март куни Чимкент ва 9 март куни Термиз шаҳарларида ўзларининг ижод маҳсуллари билан мухлисларини хушнуд этади.

Шунингдек, ижодкорлар Туркия пойтахти Истамбул шаҳрида 30-31 март кунлари “Чунки бу биз” деб номланган концерт ва унга ишланган фильм уйғунликда Туркияда такдим этилади.

Гастролнинг муҳим янгилиги “Чунки бу биз” клиплар туркумининг олдинги кисмларидарол ижро қилган бош қаҳрамон Наргиз фильмнинг 4-қисмида иштирок этмайди. Бунинг сабаби фильм қаҳрамони турмушга чиқди. Ҳозирда йигитлар фильмнинг давомий қисмида бош қаҳрамон ролини ким ижро этиши устида бош қотирмоқда . Бундан ташқари йигитлар турк ва инглиз тилларида куйлашни ўз олдиларига мақсад қилган.

“ Беном” гуруҳи таркибига “Уммон” гуруҳидан ажралиб чиққан Зоҳиднинг қўшилиши ҳақида гап сўзлар таркалган эди. Гуруҳ ижодкорлари келажакда Зоҳид иштирокидаги “Беном” триоси пайдо бўлади, деган маълумотни рад этди. Аммо келгусида Зоҳид билан дуэт куйланиши мумкин, деган фикрларни билдирди.

Ёшларимизнинг севимли гуруҳига айланишга улгурган йигитлар ўзларининг навбатдаги концерт дастурига ҳам тайёргарликни аллақачон бошлаб юборган.

Биз эса гуруҳ ижодкорларига омад тилаймиз.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1