1

Боксчиларимиз Қирғизистондаги турнирда совриндор бўлишди

СПОРТ 27.02.2019, 15:00
Боксчиларимиз Қирғизистондаги турнирда совриндор бўлишди

Қирғизистонда Дуйшенкул Шопоков хотирасига бағишланган 42-халқаро турнир якунланди.

Мусобақада Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Белорусь, Таиланд, Мўғулистон ва Қирғизистондан 200 нафарга яқин боксчилар иштирок этишди.

Мусобақа якунларига кўра, қизлар ўртасидаги баҳсларда Шаҳноза Юнусова (-69 кг) олтин медалга сазовор бўлди.

МОҚ хабарига кўра, Мавлуда Мавлонова эса (-75 кг) кумуш медаль соҳибасига айланди. Абдумалик Халаков (-57 кг), Акмалбек Қосимов (-81 кг) ва Абдулла Худоргановлар (+91 кг) юртимизга бронза медали билан қайтишди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1