1

Уй бузилаётганда доимий рўйхатдаги ҳар бир киши инобатга олинмайдими?

САВОЛ-ЖАВОБ 26.02.2019, 15:25
Уй бузилаётганда доимий рўйхатдаги ҳар бир киши инобатга олинмайдими?

— Уй-жой кодексининг 27-моддасига ўзгартириш киритилган экан. Унга кўра, бузиладиган уй учун доимий рўйхатдаги ҳар бир кишига эмас, фақатгина уй эгасига баҳоланган нархда пул ажратилиши белгиланибди. Шу ростми?

Г.Нарзуллаева, Тошкент шаҳри Шайҳонтохур тумани

Саволга Шерзод РАЖАБОВ, Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманлараро суди раиси жавоб берди:

— Чиндан 2018 йил 11 октябрдаги Қонун билан Уй-жой кодексининг 27-мод­дасига ўзгартириш киритилди. Унга кўра, ер участкалари давлат ёки жа­мият эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан фуқаролар мулкида бўлган уйлар (квартиралар) бузилган тақдирда, мулкдорларга уларнинг танло­ви бўйича ва тарафлар келишувига кўра, уй-жой майдонининг иж­тимоий нормасидан кам бўлмаган саҳндаги, барча қулайликлари бўлган, аввалгисига тенг қимматли бошқа турар жой мулк қилиб берилади. Ҳамда дов-дарахтларнинг бозор қиймати тўланади ёхуд бузилаётган уй (квартира), бошқа иморатлар, иншоотлар ва дов-дарахтларнинг бозор қиймати, шунингдек ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати тўлиқ ҳажмда тўланади.

Шуни эътиборга олиш керакки, бузилаётган уй-жойлар ўрнига мулкдорларга фақат пул компенсацияси эмас, балки мулкдорнинг танлови ва тарафларнинг келишуви бўйича бошқа турар жой, ер участкаси ҳам берилиши мумкин.

Бузилаётган уйлар ўрнига турар жойни мулк қилиб бериш ва уйлар, бошқа иморатлар, иншоотлар ҳамда дов-дарахтлар қийматини тўлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1