1

Ёш дизайнeрларимиз Миланда бўлишди

МАДАНИЯТ 26.02.2019, 10:44
Ёш дизайнeрларимиз Миланда бўлишди

19-25 феврал кунлари халқаро Milan fashion week мода ҳафталигида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошидаги Ёш дизайнерлар Кенгаши аъзоларининг модалар намойиши бўлиб ўтди.

Намойишда миллий матоларимиздан адрас, шойи матоларининг 2019 ва 2020 йилнинг куз-қиш мавсуми трендлари асосида эксклюзив нақшлари ишлаб чиқилиб, улардан терма коллекция яратилди. Кенгашга ўз ижодий ишларини топширган ёш дизайнерларнинг либослар тўплами консепциясига Кенгаш раиси ва моделер-дизайнер Дилноза Умрзоқова бошчилик қилди.

Мулоқотга 23 нафар дизайнер таклиф қилиниб, улардан 6 нафарининг ижод намуналари Милан мода ҳафталиги ташкилотчилари томонидан танлаб олинди.

Мазкур тўплам Италия мода мутахассислари томонидан юқори баҳоланиб, Миландаги 2 та шоурум билан шартнома тузиш имконини берди. Шунингдек, дунёга машҳур “Elle” журнали муҳаррири Адриана Ди Летто билан ҳам учрашув бўлиб ўтди.

Мазкур учрашув ўзбек модасини халқаро мода журналлари билан ҳамкорликда ишлаши учун эшик очиб беради.

Шунингдек, ҳафталик доирасида Кенгаш раиси Дилноза Умрзоқова мода ҳафталиклари президентлари билан учрашди. Унда ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1