1

Юнон-рум курашчиларимиз Венгриядаги Гран-Прида 3 та медалга сазовор бўлишди

СПОРТ 25.02.2019, 21:14
Юнон-рум курашчиларимиз Венгриядаги Гран-Прида 3 та медалга сазовор бўлишди

22-24 февраль кунлари Венгрияда юнон-рум кураши бўйича Гран-При турнири бўлиб ўтди. Ушбу рейтинг мусобақасида жаҳоннинг турли мамлакатларидан полвонлар совринли ўринлар учун кураш олиб бордилар.

Қувонарлиси, баҳсларда иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларнинг уч нафари шоҳсупага кўтарилди. -55 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Илҳом Баҳромов олтин медалга сазовор бўлган бўлса, мазкур вазндаги бошқа спортчимиз Жавоҳир Мираҳмедов бронза медалига эга чиқди. -60 кг вазнли спортчимиз Феруз Тўхтаев финалгача етиб борди ва кумуш медаль соҳибига айланди.

МОҚ хабарига кўра, ушбу иштирок орқали юнон-рум курашчиларимиз Токио Олимпиадаси лицензияси учун қимматли бўлган рейтинг очколарини ишлаб олишди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1