PEPSI Суперлигасининг янги мавсумига қуръа ташланди

СПОРТ 25.02.2019, 20:30
PEPSI Суперлигасининг янги мавсумига қуръа ташланди

Бугун пойтахтимиздаги "Миллий" стадионда PEPSI Суперлигаси янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎФА хабар берди.

Аввалроқ, Суперлиганинг 2019 йилги мавсумида 14та клуб иштирок этшиши хабар қилинганди. Ўзбекистон футбол ассоциацияси Лицензиялаш қўмитаси “Сурхон” ҳамда “Динамо” клубларига шартли равишда Суперлига йўлланмасини тақдим этган.

Қуръага кўра PEPSI Суперлигаси биринчи турида қуйидаги жуфтликлар ўзаро баҳс олиб борадиган бўлишди:

PEPSI Суперлигаси, 1-тур

"Сурхон" - "Металлург"

"Динамо" - "Насаф"

"Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

"Пахтакор" - "Локомотив"

"Навбаҳор" - "Қўқон-1912"

"Андижон" - "Қизилқум"

АГМК - "Бухоро"

Эслатиб ўтамиз, 1-тур учрашувлар 8 март куни бошланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1