1

Дзюдочимиз Озарбайжон турнирида чемпион бўлди

СПОРТ 23.02.2019, 20:42
Дзюдочимиз Озарбайжон турнирида чемпион бўлди

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги халқаро хотира турнири давом этмоқда.

Cadet international tournament U 18 мусобақасида ҳамюртимиз Хосият Ҳасанбоева терма жамоамизга илк медални тақдим этди. -44 кг вазн тоифасида татамига чиққан дзюдочимиз бронза медалини қўлга киритди.

Ундан кейин эса Камолиддин Бахтиёров Боку турнири чемпионига айланди. -60 кг вазнда ўз маҳоратини намойиш этган Камолиддин барча рақибларини мағлубиятга учратиб, шохсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1