Оксана Чусовитина Мельбурндаги жаҳон кубогида кумуш медалга сазовор бўлди

СПОРТ 23.02.2019, 20:02
Оксана Чусовитина Мельбурндаги жаҳон кубогида кумуш медалга сазовор бўлди

Австралиянинг Мельбурн шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича жаҳон кубоги босқичи бўлиб ўтмоқда. Мусобақада сайёрамизнинг етакчи гимнастлари совринли ўринлар учун баҳс олиб боришмоқда.

Бугун аёллар ўртасидаги таяниб сакраш баҳсларида финал беллашувлари ташкил этилди. Қувонарлиси, ўзбек спорти афсонаси Оксана Чусовитина ҳал қилувчи чиқишда 14,200 натижа кўрсатиб, кумуш медалга сазовор бўлди. Бу борада биринчи ўринни Жанубий Корея вакиласи Сео Жеонг Ео (14,266 очко) эгаллаган бўлса, хитойлик Линмин Ю (14,083) кучли учликка якун ясади.

Чусовитина бу орқали қимматли бўлган рейтинг очколарини ўз ҳисобига қўшиб қўйди. Миллий олимпия қўмитаси ушбу муваффақият билан Оксана Чусовитинани муборакбод этади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1