1

Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги жанги Мексикада бўлиб ўтади

СПОРТ 22.02.2019, 11:31
Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги жанги Мексикада бўлиб ўтади

Шу ҳафта, якшанба 24 февраль куни эрталаб Олимпия ўйинлари совриндори, жаҳон чемпиони, бугунги кунда профессионал рингда фаолият олиб бораётган боксчимиз Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги жангида рингга кўтарилади.

Ғиёсов фаолиятидаги еттинчи жангинини Мексиканинг Тихуана шаҳрида ўтказади ва унда ҳамюртимизга мексикалик Эдгар Пуэрто рақиблик қилади.

Маълумот учун, Шаҳрам шу кунгача профессионал боксда 6 маротаба рингга кўтарилган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган. 5 та жангда у рақибини нокаутга учратган. Эдгар Пуэрто эса шу кунгача 37 та жанг ўтказиб, уларнинг 25 тасида ғалаба қозонган (19 та нокаут). 11 маротаба мағлуб бўлган(5 та нокаут) ва 1 та дуранг қайд этган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1