1

Бугун Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Испанияда иккинчи назорат ўйинини ўтказади

СПОРТ 21.02.2019, 13:34
Бугун Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Испанияда иккинчи назорат ўйинини ўтказади

Бугун терма жамоамиз Испаниядаги иккинчи назорат ўйинида майдонга тушади. Вакилларимиз "Pinatar" стадионида "Локомотив Тбилиси" жамоаси билан куч синашишади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади.

Терма жамоа мураббийлар штаби йиғин давомида футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилашга асосий эътиборни қаратмоқда.

17 февраль куни Любинко Друлович шогирдлари "La Finca" стадионида Швейцариянинг "Делемон" клубига қарши назорат учрашуви ўтказиб, 2:2 ҳисобида дуранг қайд этишганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси шу йилнинг март ойида келаси йил Тайландда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати саралашида қатнашади. Саралаш баҳслари Тошкентда ўтказилиб, терма жамоамиз аъзолари Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш учун Тожикистон, Ҳиндистон ва Покистон терма жамоаларига қарши баҳс олиб боришади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1