1

Равшан Эрматов Саудия Арабистони чемпионатидан ўрин олган "Ал-Ҳазм" - "Ал-Иттифоқ" учрашувини бошқаради

СПОРТ 20.02.2019, 22:46
Равшан Эрматов Саудия Арабистони чемпионатидан ўрин олган "Ал-Ҳазм" - "Ал-Иттифоқ" учрашувини бошқаради

Эртага, 21 февраль куни Саудия Арабистон чемпионати 20-туридан ўрин олган учрашувда "Ал-Ҳазм" жамоаси ўз майдонида "Ал-Иттифоқ" клубини қабул қилади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Саудия Арабистони футбол федерацияси таклифига биноан мазкур ўйинни ҳамюртимиз Равшан Эрматов бошқариб боради. Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришади.

"Ал-Ҳазм" - "Ал-Иттифоқ" учрашуви Тошкент вақти билан соат 18:00да Бурайда шаҳридаги "Қирол Абдулла" стадионида бўлиб ўтади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1