1

​Нафас олишни енгиллаштирувчи 7 хона гули

СУҒДИЁНА 19.02.2019, 15:14
​Нафас олишни енгиллаштирувчи 7 хона гули

НАСА ва АҚШ ландшафт пудратчилари уюшмаси космик объектларда ҳавони тозалашнинг турли хил усулларини ўрганишди. Кузатишлар натижасида, бир неча хил гуллар космик обьектларда ҳам, уй шароитида ҳам ҳавони аъло даражада тозалаши аниқланади. Эътиборингизга ана шугуллар рўйxатини тақдим этамиз.

1.Ошxона учун

Азалия гули нафақат гўзаллиги билан кўзни қувонтиради, балки ошxонада ишлатиладиган идиш ювиш воситалари таркибидаги формальдегид ва бензолни ўзига ютиб, ҳавони тозалайди.

2. Болалар хонасига

Гербера гули болалар хонасидаги пластмасс ўйинчоқлар, синтетик толалар таркибидаги зарарли моддалардан болаларни ҳимоя қилади.

3. Меҳмонхона

Бенжамин фикуси ҳавони яxши намлантириб, аммиак, формальдегид каби моддалардан хонани тозалайди. Шунингдек, бу гулни принтер ва ҳужжатдан нусха кўчириш мосламаси (ксерокс) олдига қуйсангиз, улардан чиқаётган ксилола, толуола моддалари сизга зарар келтирмайди.

4. Ётоқхонага.

Инсоният алоэ вера гули билан дўстлашганига 6000 йилдан ошди. Мисрда бу ўсимликни ҳатто мангулик гули деб номлашган. Шундан буён бу гул табобатда кенг ишлатилиб келинади. Алоэ гули кечаси ўзидан кислород чиқариб, карбонат ангидрид газини ютади, сиз эса тоза ҳавода ором оласиз.

5.Иш хонаси

Кактус гули бошқа гулларга қараганда компютердан тарқалаётган электромагнит нурларидан ҳимоя қилади.

6. Даҳлизга

Сояни хуш кўрувчи колеус гули, доимий ўғитлаш ва кўчириб ўтказишларга эҳтиёж сезмайди. Елвизакни ҳам яxши қабул қилади. Ҳавони аъло даражада тозалаб, ранг-баранглиги билан даҳлизга зеб беради.

7.Уйнинг айвон єисми

Геран гули ҳавони дезинфекция қилиб, уни бактериялардан ва куядан ҳимоя қилади. Гулдан чиқаётган эфир ҳидлари бутун айвонни қоплаб, дам олиб ўтиришингизучун замин яратади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1