МОҚ вакиллари Республика онкологик марказида даволанаётган болажонларга қувонч улашишди (фото)

ЖАМИЯТ 15.02.2019, 15:32
Теглар: Фото
МОҚ вакиллари Республика онкологик марказида даволанаётган болажонларга қувонч улашишди (фото)

Бугун, 15 февраль куни “Саратон билан касалланган болалар Халқаро куни” нишонланмоқда. Бу кунда хайрия акциялари, болалар онкологияси муаммолари билан таништирувчи турли тадбирлар ташкил қилинади.

Ана шу мақсадда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси мутасаддилари, шунингдек, дзюдо бўйича халқаро тоифадаги ҳакам, Осиё чемпиони, Осиё ўйинлари совриндори ва кўплаб халқаро турнирлар ғолиби Рамзиддин Саидов бугун Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий онкология радиология марказига ташриф буюришди. У ерда онкологик касаллик билан ҳасталанган болажонларнинг кўнглини кўтариш, уларга умид бағишлаш мақсадида эсдалик совғалари улашилди.

«Спортчилар бундай тадбирларда кўп иштирок этадилар. Аммо, мен ушбу марказга илк мароатаб ташриф буюрдим. Биз болажонлар ва уларнинг ота-оналарини қўллаб-қувватлаш, муаммоларни бироз бўлсада ёддан чиқаришларига ёрдам бериш мақсадида уларга совғалар улашдик. Болалар тезроқ соғайиб кетиб, ушбу коптокларни ўйнашсин, спорт билан шуғулланишсин ва соғлом бўлишсин», – деди Рамзиддин Саидов.

Дарҳақиқат, бугун онкологик марказ биносида ҳақиқий байрам ташкил этилди. Болажонларни кўллаб-қувватлаш учун нафақат Олимпия ҳаракати иштирокчилари, балки эстрадамиз юлдузлари, турли ташкилотлар вакиллари ҳам ташриф буюришди.

«Саратон билан касалланган болалар Халқаро куни”ни ташкил қилишдан мақсад – педиатр-шифокорларнинг савиясини ошириш, профессионал тиббиёт аҳли, фуқароларнинг ижтимоий масъулиятини юксалтириш ва болалар онкологияси ҳақида ўзаро фикр алмашишдан иборатдир. Болалар бизнинг келажагимиз. Биз уларнинг соғлом бўлишларини истаймиз. Афсуски, онкологик касалликни дастлабки босқичдаёқ билиб бўлмайди. Ўзбекистонда йилига 3000 нафардан ортиқ болалар онкологик касалликлар билан оғрийди. Бугунги кунда марказимиз 60 нафар болани қабул қила олади. Бугун Миллий олимпия қўмитаси мутасаддилари ҳам болаларимизни табриклагани келишганидан жуда хурсанд бўлдик», – деди Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий онкология радиология маркази директори ўринбосари Одилжон Аҳмедов Муҳаммеджанович.

Миллий олимпия қўмитаси саратонга чалинган болажонларнинг тезроқ соғайиб, соғлом хаётга қайтишларини тилайди. Шу билан биргаликда, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, кўнглини кўтариш, дардига малҳам бўлиш учун барча кеакли ишларни амалга оширга тайёр эканлигини маълум қилади.

р

Шарҳлар

Педагогларни 3 йил куттирган қонундан қайси имтиёзлар “тушиб” қолган?

21.02.2024, 17:28

Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...
⚡️iPhone 16 кўриниши эълон қилинди

13.02.2024, 09:36

Твиттерда Majin Bu тахаллуси остида яширинган таниқли Apple инсайдери янги авлод iPhoneлари ҳақида янги маълумотлар билан бўлишди. Инсайдер хабаридан маълум бўлишича, компания бир вақтнинг ўзида...
Вайрон бўлган уйлар, жароҳат олган одамлар ва уларга ёрдам бераётган ходимлар… Сергелида отган машъум тонг (фотожамланма)

29.09.2023, 00:10

Бугун, 28 сентябрь куни соат 02:43 да Тошкент шаҳар Сергели тумани "Қурувчилар" даҳасида жойлашган омборхоналарнинг бирида кучли чақнаш оқибатида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берган...
Биринчи қор оғушидаги Тошкент (фоторепортаж)

05.12.2022, 20:26

"Ўзгидромет" башорат қилганидек, Ўзбекистонда қиш 1 декабрдан кириб келди. Дам олиш кунлари республикада ҳаво ҳарорати кескин тушиб, Нукусда -17 даражани, куни кеча Навоий вилоятида эса...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1